Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Нодира Хусенова Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бир йўла уч чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда UzReport хабар берди.
Марказ шифокорларнинг билдиришича, бу ерда уч эгизнинг дунёга келиши ҳар йили уч ёки тўрт маротаба кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи Майрамхон Қодиралиева 17 апрель, якшанбага ўтар кечаси бир ўғил ва икки қизни дунёга келтиргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)