«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Депортиво»га қарши (8:0) Испания чемпионати 34-турида тўртта гол уриб, бир мавсумда киритилган голлар сони бўйича каталонияликлар собиқ ҳужумчиси Роналдодан ўзиб кетди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Бразилиялик Роналдо 1996/97 йилги мавсумда «Барселона»нинг барча турнирларида 47 та гол киритган эди. Суарес эса ушбу мавсумдаги голлари сонини 49 тага етказиб олди.
Ушбу кўрсаткич бўйича рекорд Лионель Мессига тегишли бўлиб, 2011/12 йилги мавсумда у «Барселона»нинг барча мусобақаларида 73 та гол киритган.
«Sports.ru» нашрининг хабар беришича, «Депортиво» билан ўйинда уругвайлик футболчи 4 та голга муаллифлик қилишдан ташқари Иван Ракитич, Лионель Месси ва Неймарга голли узатма бериб, «гол+пас» тизимида етти очко ишлаб олди. Бу кўрсаткич билан Суарес XXI асрда Примеранинг битта ўйинида еттита голда иштирок этган илк футболчига айланди.
Изоҳ (0)