Футбол бўйича Англия Премьер-лигасида кейинроқ муддатга қолдирилган ўйинларнинг 3 таси бўлиб ўтди. Ҳар учала ўйинда Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан умидини узмаган клублар зафар қучди.
Ливерпуль дербисининг биринчисида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Юрген Клопп бошқарувида «Ливерпуль» рақиби дарвозасини жавобсиз 4 бор ишғол қилди. Мазкур ғалабасидан кейин «Ливерпуль» очколари сонини 54 тага етказиб, 7-ўринда бораётган «Саутҳемптон»ни қувиб ўтишга муваффақ бўлди. Клопп жамоаси ихтиёрида яна 1 та қолдирилган ўйин бор.
«Вест Ҳэм» ҳамда «Манчестер Юнайтед» клублари 2 та гол фарқи билан муваффақият қозонди. 34-турдан кейин «қизил иблислар» 59, Лондон клуби бўлмиш «Вест Ҳэм» эса 56 очкога эга. Жамоалар мос равишда 5—6-ўринларни банд қилган.
Англия Премьер-лигаси 27-турнинг қолдирилган ўйини 20 апрель, чоршанба
«Ливерпуль» — «Эвертон» 4:0
Голлар: Дивок Ориги, 43 (1:0). Мамаду Сако, 54+2 (2:0). Дениел Старриж, 61 (3:0). Филиппе Коутиньо, 76 (4:0).Четлатиш: Рамиро Мори, 50 (Э).30-турнинг қолдирилган ўйинлари
Изоҳ (0)