Хитойда уч ёшли бола кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан қулаб тушиб, омон қолди. Воқеа мамлакат шарқидаги Чанчжоу шаҳрида содир бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
People’s Daily нашрининг билдиришича, ишчилар болакай яшайдиган хонадон балконида ойналарни алмаштираётган чоғда унинг онаси бир муддатга ошхонага кириб кетган. Ойналари алмаштирилаётган деразадан қулаган бола асфальтдан 15 сантиметр нарироқда, ёмғир туфайли юмшаб қолган ер устига тушган. Унинг бир нечта суяклари синган, лекин ҳаётига ҳеч қандай хавф-хатар туғилмаган.
«Бу чинакам мўъжиза», — деб изоҳ берди воқеага боланинг онаси.
Изоҳ (0)