Ledokol Group, UZINFOCOM ва Beeline компаниялари 20 апрель куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бир неча мамлакатдан ташриф буюрган маърузачиларни бирлаштирадиган халқаро USENET 2016 digital-конференциясини ўтказади. Бу ҳақда «Ўзекспомарказ»да ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўтган йиллардаги каби, конференцияни Ledokol Group компанияси ташкиллаштиради. Бош ахборот ҳомийси — Россиядаги Mail.Ru Group компанияси, стратегик ҳамкор — UZINFOCOM ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш маркази.
Digital-конференциянинг юзлаб иштирокчилари учун Ўзбекистон, Озарбайжон, Қ‘ирғизистон ва Россия вакиллари бўлган ўнлаб спикерлар икки кун мобайнида USENET’нинг икки секцияси доирасида маърузалар ўқийди.
Аввал USENET конференциялари Тошкентда 2011 ва 2012 йилларда ўтказилган. Интернетда бизнесни ривожлантириш, видеореклама, мессенжерлар, ижтимоий медиа, SMM, реклама бозорининг мониторинг ва ўлчовлари, электрон савдо, интернет ОАВ ва муваффақиятли стартаплар USENET 2016 нинг асосий мавзуларига айланади.
Изоҳ (0)