Осло округ суди 2011 йилда 77 кишини ўлдирган норвегиялик миллатчи Андерс Брейвикнинг ҳисбда сақланиш шарт-шароитларини ғайриинсоний деб топди. Қамоқхонада жиноятчининг ҳуқуқлари бузилгани боис давлат 330 минг крона ёки 40 минг доллар миқдоридаги суд чиқимларини тўлаб берадиган бўлди, деб хабар қилди «РБК».
Айни пайтда даъвогарнинг талабларини қисман қондирган суд Норвегия расмийлари Брейвикнинг шахсий ва оилавий ҳаёт билан боғлиқ ҳуқуқларини бузмаганини эътироф этди.
Брейвик 2016 йилнинг мартида судга мурожаат қилиб, қамоқхонада унга нисбатан инсон ғурурини таҳқирлайдиган муносабатда бўлинаётгани устидан шикоят қилган эди.
Брейвик судга биринчи марта шикоят билан чиқиши эмас. Ўтган йили у ҳибсда ёлғиз сақланаётганидан ва хат ёзиш эркинлиги чекланаётганидан арз қилган эди.
Изоҳ (0)