Эквадорнинг жануби-ғарбий соҳилларида 15,4 километр чуқурликда 5,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Ер силкиниши юз берган ҳудуддан энг яқин аҳоли пункти, Муисне соҳилбўйи посёлкасигача бўлган масофа тўрт километрни ташкил этади.
16 апрель куни юз берган 7,8 магнитудали зилзиланинг эпимаркази Муиснедан 28 километр масофада жойлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эквадор ҳукумати 16 апрель куни юз берган ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 525 кишига етганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)