Динозаврларнинг ёппасига қирилиши астероид қулашидан анча олдин бошланган бўлиб, бу денгиз ва океанларда сув сатҳининг кўтарилиши билан боғлиқдир. Бу Ернинг континентал қобиғини ташкил этган ягона суперқитъанинг бўлиниб кетишига ҳамда турларнинг ажралиб қолишига сабаб бўлган. Британиялик олимларнинг ушбу хулосалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Крис Вендитти (Ридинг университети) бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи динозаврларнинг уч турини ўрганиб чиқиб, уларнинг барида популяция қисқариши 66 миллион йил муқаддам Чиксулуб астероидининг бугунги Мексика ҳудудига тушишидан анча олдин бошланганини аниқлади. Илгари айнан шу табиий офат динозаврлар ҳалокатига сабаб бўлгани тахмин қилинар эди.
Аммо олимлар Байес методи ёрдамида бундан олдин ҳам динозаврлар популяциясида ўлим даражаси туғилиш даражасидан анча юқори бўлганини аниқлади. Моделлаш йўли билан улар денгиз ва океанларда сув сатҳининг кўтарилиши, ягона қитъанинг бўлиниб кетиши оқибатида бир-биридан ажралиб қолган динозаврларнинг кўпайиш суръатига жиддий зарба берилгани ҳақида хулоса қилди.
Динозаврлар сонининг қисқаришига бошқа омиллар, жумладан, вулқонларнинг отилиши ҳам сабаб бўлгани эҳтимолдан узоқ эмас.
Изоҳ (0)