Футбол бўйича Италия А сериясининг 33-турида «Палермо»ни йирик ҳисобда мағлуб этган Туриннинг «Ювентус» клуби энг яқин таъқибчиси «Наполи»дан 9 очко илгарилаб кетди. Бу жамоани кетма-кет бешинчи чемпионлик сари янада яқинлаштирди.
Ўз навбатида «Палермо» Б серия учун қадам ташлади. Мазкур мағлубиятидан кейин клуб турнир жадвалида 19-ўринга шўнғиди. «Палермо» вазиятни ўнгламаса, Италия юқори лигаси билан хайрлашади.
Бу турга қадар ўн тўққизинчи бўлиб турган «Фрозиноне» эса сўнгги ўриндаги «Верона»ни сафарда мағлуб этиб, очколари сонини 30 тага етказди. «Палермо»да 28 очко жамғарилган.
Турнинг яна бир ўйинида «Фиорентина» 3 очкони қўлга киритиб, очколари сонини 59 тага етказиб олди. 4-ўринда бораётган «Интер» ҳисобида 61 очко бор.
Италия А серияси 33-тур беллашувлари 17 апрель, якшанба
Изоҳ (0)