Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Арсенал» очко йўқотди. Ўз майдони «Эмирейтес»да «Кристал Пэлас»ни қабул қилган Арсен Венгер жамоаси 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Алексис Санчес томонидан очилганди. Асосий вақт якунига 9 дақиқа қолганида Янник Боласье мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Лондон дербисида қўлга киритилган 1 очкодан кейин «Кристал Пэлас» эгаллаб турган 16-поғонасидан юқорига кўтарила олмади. Шунингдек, «Арсенал» ҳам «Манчестер Сити»дан 3-ўринни қайтиб ололмади. Ҳар икки клуб ҳисобида 60 тадан очко бўлгани ҳолда, «Арсенал» тўплар нисбати бўйича ортда қолмоқда.
Сўнгги тўрт турнинг исталган бирида «Лестер» зафар қуча олса, «Манчестер Сити» ҳамда «Арсенал» чемпионликдан умидини узади. «Лестер» ҳисобида 34 та ўйиндан кейин 73 очко бор. 33 учрашувда 65 очкога эга бўлган «Тоттенҳэм» 18 апрель куни «Сток Сити»га қарши майдонга тушади.
Англия Премьер-лигаси 34-тур беллашуви 17 апрель, якшанба
Изоҳ (0)