Жанубий Кореянинг Easter Jet авиакомпаниясининг учувчиси 15 апрель куни Пхукет аэропортида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда, Таиланд полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Компания самолёти Пхукет—Сеул йўналиши бўйича рейсни амалга ошириши керак эди.
40 ёшли учувчи самолёт кабинасида ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган. Бу пайтда борт учишга тайёргарлик кўраётган эди. Учувчи шифохонага етказилган ва у ерда бир неча соатдан кейин оламдан ўтган.
«Пхукет ньюс» нашрининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида самолёт парвози ўн соатга кечиктирилган.
Изоҳ (0)