Чех республикаси президенти, бош-вазири ва ташқи ишлар вазири БМТдан географик номлар маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш ҳақида сўраш учун тўпланди. Улар ўз мамлакатининг қисқача Чехия деб номланишини истамоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Манбаларда маълум қилинишича, БМТга мурожаат қилиш учун парламентнинг қарори талаб этилади.Чех ҳукумати «Чехия» сўзи мамлакатни спорт тадбирларида, телевидение ва бошқа вазиятларда тилга олишда қўлланилишини истамоқда. Президент Милош Земан 2013 йилда Исроилга ташрифи давомидаёқ Чехия номини қўллаган эди. Унинг сўзларига қараганда, мазкур сўз тўлиқ номланишдан кўра чиройлироқ.
Бундан ташқари, ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Чех республикаси тарзидаги тўлиқ номланиш (инглиз тилида - Czech Republic) тўғри ёзиш учун жуда мураккаб ҳисобланади.
Изоҳ (0)