Мадриднинг «Атлетико» клуби устози Диего Симеоне «Барселона»га қарши кечган ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Кучли тўртликдан жой олиш муҳим, аммо сенсацион натижа эмас. Умид қиламанки, бундан кўпроғига эришамиз. Футболнинг ўзгача лаҳзаларидан баҳраманд бўлиш керак», – деди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Атлетико» клублари ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Икки ўйин натижасига кўра, «Атлетико» ЕЧЛ ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)