Покистон шимоли-шарқидаги Панжоб вилоятида автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида камида 18 киши ҳалок бўлди, 14 киши жабрланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса 13 апрель, чоршанба куни тонгда Файсалобод шаҳрида юз берган. Содиқобод шаҳрига йўл олган автобусда авария юз берган пайтда 50 дан ортиқ одам бўлган.
Полициянинг маълумотларига қараганда, автобус ҳайдовчисининг тезликни жуда ошириб юборганлиги йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)