Ўтган йили Ўзбекистон маҳаллаларида 84 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти иш бошлади, шунингдек, маҳалланинг кўмаги ва кафиллиги асосида чеварларга имтиёзли кредитлар олиб берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Ўрикзор маҳалласида элликка яқин кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Тикувчилик цехлари, сартарошхоналар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар, ошхоналар, дорихоналар, пойабзал устахонаси, қариялар оромгоҳи кабилар шулар жумласидандир.
Маҳаллаларда тўпланган илғор тажрибаларни оммалаштириш, йиғин ходимларини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Изоҳ (0)