«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Реал Сосьедад»га қарши (0:1) Испания чемпионати 32-туридан сўнг, жорий мавсум бошида жамоа олдига мураккаб вазифалар қўйилганини айтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Ҳеч ким ‘Барселона’га осон бўлади, деб айтмаган эди. Биз ўтган мавсумдаги муваффақиятларимизни такрорлашни хоҳлаймиз ва буни жамоа билан бирга амалга оширамиз», – деб ёзади Иньеста ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, каталонияликлар Испания чемпионати 32-туридан сўнг 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринда бораётган «Атлетико» ва «Реал» ҳисобида мос равишда 73 ва 72 очко мавжуд.
Изоҳ (0)