АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио-Лакланд авиабазасида командирини отиб ташлаб, сўнг ўз жонига қасд қилган сержант ҳарбий-ҳаво кучларидаги хизматдан олдин Федерал қидирув бюросида ишлаган. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, 342-ўқув ҳалқаси командири, подволковник Уильям Шредерни отиб ўлдирган техник таркиб сержанти Стивен Беллино 2013 йилда ФҚБдан бўшаган ва бир муддат ўтиб ҳарбий хизматга кирган.
Аниқланишича, Беллинонинг мансаби одатдагидан тез кўтарилган. Буни унинг ҳарбий тайёргарлик даражаси жуда юқорилиги билан тушунтириш мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳалок бўлган ҳар икки ҳарбий хизматчининг ёнидан Glock тўппончалари топилган. Беллино ўқотар қурол тақиб юриш рухсатномасига эга ёки эга эмаслиги аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)