Испания чемпионати 31-турида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари ўйиндан сўнг клуб президенти Флорентино Пересга Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлишга ваъда берган. Бу ҳақда испаниялик журналист, Marca нашрининг собиқ бош муҳаррири Эдуардо Инда маълум қилди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Ҳа, ‘Реал’ футболчилари ‘Барселона’ни мағлубиятга учратганидан сўнг, Пересга ЕЧЛ ғолиби бўлишга ваъда берган», – деди Инда Испания телевидениясининг El Chiringuito de Jugones кўрсатувида.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинида «Реал» сафарда «Вольфсбург» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жавоб ўйини 12 апрель, сешанба куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)