«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси журналистлик текширувлари халқаро консорциуми (ICIJ) ва Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетасининг тарқатган туҳмати учун тегишли органларга шикоят қилмоқчи, деб хабар беради «Чемпионат».
Аввалроқ Месси солиқ тўлашдан бўйин товлаб, ўз даромадларини яшириш ва пул ювиш мақсадида Панамада Mega Star Enterprises компаниясини рўйхатдан ўтказгани ва офшор компаниялар можаросига аралашиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Месси ва унинг оиласи барча айбловлар ҳақиқатдан йироқ эканини исботламоқчи.
Изоҳ (0)