Филиппинда болаларни денге безгагига қарши оммавий эмлаш кампанияси бошланиб, у йил давомида мамлакатдаги ёш болаларнинг миллион нафарини қамраб олиши лозим. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Straits Times газетасида ёзилишича, биринчи эмлашлар Манила шаҳрининг чекка қисмида жойлашган мактаблардан биридаги 600 нафар болага қилинган.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режаларига мувофиқ, дастлаб эмлаш пойтахтда, шунингдек, мамлакатнинг учта йирик ҳудудида амалга оширилади ва шу мақсадда 76 миллион долларга яқин маблағ ажратилган.
Ҳукумат келгуси йилда тўққиз ёшгача бўлган барча болаларни ушбу профилактик чорага жалб этишни кўзламоқда. Эмлаш олти ойлик танаффус билан уч босқичда амалга оширилади.
Изоҳ (0)