Таиланднинг марказий қисмидаги Накхонпатхом провинциясида йўловчи поездининг автобус билан тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 30 киши жабрланди. Бу ҳақда Voice TV телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, тўқнашув Тошкент вақти бўйича 05:30 да юз берган. Жабрланганларнинг аксарияти Районг провинциясининг Самет оролига сайёҳлар гуруҳини олиб бораётган автобуснинг йўловчиларидир.
Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Таиланд фуқароларидир. Автобус ҳайдовчиси воқеа жойида қурбон бўлди. Яна бир йўловчи олган жароҳатлари натижасида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)