Украина президенти Пётр Порошенко ядровий хавфсизлик бўйича Вашингтонда ўтказилган саммитда БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан музокаралар ўтказиб, уни Чернобиль атом электр станциясидаги авариянинг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган маросимга таклиф қилди. Бу ҳақда, Украина раҳбари матбуот хизматига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кейинроқ Пан Ги Муннинг вакили Стефан Дюжаррик бош котиб ушбу таклифни кўриб чиқишини билдирди.
Шунингдек, учрашув давомида Россияда қамоқ жазосига ҳукм қилинган украиналик учувчи аёл Надежда Савченконинг тақдири ҳамда Донбассдаги вазият юзасидан Минск келишувларининг амалга оширилиши борасида фикр алмашилди.
Изоҳ (0)