Зика безгаги тарқалган мамлакатлар сони 47 тага етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Европа юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг 2016 йил 1 апрель ҳолатига тақдим этган расмий маълумотига кўра, 2015 йилнинг апрелидан буён Бразилияда, кейинчалик бошқа мамлакатларда Зика безгагининг эпидемик тарқалиши давом этмоқда. Зика безгагининг эпидемик тарқалишига дучор бўлган мамлакатларнинг жами сони 47 тани ташкил этади.
Зика безгагининг АҚШ ҳудудига (312 та ҳолат) ва Европанинг 17 та мамлакати ҳудудига (302 та ҳолат) кириб келганлиги қайд этилмоқда. 46 та ҳолатда касалликка чалинганлар ҳомиладор аёллардан иборат бўлган.
Изоҳ (0)