Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати маркази — Калькутта шаҳрида янги қурилаётган эстакаданинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етди. Бундан ташқари, 90 киши вайроналар остидан чиқариб олинди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ ҳодиса оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Фожиа шаҳарнинг энг гавжум туманларидан бири бўлган Бара Базарда содир бўлди. Конструкциянинг 100 метрлик участкаси остидан ўтадиган кўча ва ундаги автомашиналар ҳамда савдо дўконлари устига тўкилиб тушди. 150 киши вайроналар остида қолиб кетди. Камида 75 киши оғир яралангани айтилмоқда.
Ташқи кузатув камералари қайдларидан маълум бўлишича, кўприк қулаши чоғида унинг остидан бир нечта енгил машина ва битта йўловчи автобуси ўтиб кетаётган эди. Қутқарувчилар ҳали уларни топа олмади.
Изоҳ (0)