Бутун Бразилия бўйлаб ўн минглаб одамлар мамлакат президенти Дилма Руссеффни қўллаб-қувватлаш учун намойишларга чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Намойиш иштирокчилари мухолифатчи кучларни мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айбламоқда. Намойишчилар Дилма Руссеффнинг сўл партиясига қарашли қизил байроқларни олиб чиқди.
Намойишлар мамлакатнинг 30 дан ортиқ шаҳри, жумладан, Бразилиа, Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулуда бўлиб ўтди.
Аввалроқ парламентнинг импичмент бўйича қўмитаси Руссеффга нисбатан эълон қилинган айбловларни кўриб чиқиш жараёнини бошлаган эди.
Изоҳ (0)