Россиянинг Амурск вилояти Мазановский туманида жойлашган шифохонанинг жарроҳлик бўлими ҳамшираси шифокорлик сирини бузганлигини учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ҳудудий прокуратура маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Маълум қилинишича, 2016 йилнинг 14 февралга ўтар кечаси ўқ узиш оқибатида яраланган маҳаллий фуқаро шифохонанинг қабул бўлимига етказилган.
Беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган ҳамшира беморнинг розилигисиз уни суратга олган. Шундан сўнг, смартфонидаги WhatsApp дастури орқали бемор суратини танишига юборган, у эса суратни интернет тармоғига жойлаштирган.
Келишувга мувофиқ ҳамшира шифокорлик сирини ошкор қилиши, жумладан, беморни уни розилигисиз суратга олиши мумкин бўлмаган. Текширув натижалари якуни бўйича беморни суратга олган ҳамшира ишдан бўшатилган.
Изоҳ (0)