Россия Сурияда операциянинг якунланганлиги ҳақида эълон қилгандан кейин ҳам мамлакатга аввалги миқдорда ҳарбий техника ва қурилмаларни етказишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Агентлик денгиз кемаларининг ҳаракатланиши бўйича маълумотлар, жумладан, денгиз хавфсизлиги юзасидан манбаларнинг расмий ахборот ва маълумотлари, шунингдек, Босфор бўғози орқали ўтаётган Россия кемаларининг блогерлар томонидан жойлаштирилган суратларини таҳлил қилиб чиққандан сўнг юқоридаги хулосага келган.
Маълум қилинишича, Россия Федерацияси президенти Ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус операциялари якунланганлигини эълон қилгандан кейин ўтган уч ҳафта мобайнида Сурияга киритилганга қараганда камроқ ҳарбий техника ва қурилмалар чиқариб кетилган. Ўртаер денгизининг шарқий қисмида жойлашган Россия ҳарбий-денгиз флоти кемалари сони ўзгармаган. Мазкур ҳудудни тарк этаётган Россия кемаларининг ўрнига янгилари кириб келмоқда.
Изоҳ (0)