Футбол бўйича Ўзбекистон ва Баҳрайн миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаш учрашувини ЎзМТРК «Спорт» телеканали орқали шарҳловчи Дилшодбек Тўхтабеков ва Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе шарҳлаб боради. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
«‘Спорт’ телерадиоканали орқали трансляцияда Дилшодбек Тўхтабековга машҳур футболчи Темур Кападзе шерик бўлади. ‘Спорт-ТВ’ ходими профессионал шарҳловчи сифатида эфирни олиб борса, Кападзе футболчи сифатида ўйинга баҳо беради ва фикрлари билан ўртоқлашади», — дейилади интернет-нашр хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Баҳрайн учрашуви 29 март, сешанба куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)