Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олиб, экипажни Кипрнинг Ларнака шаҳри аэропортига қўнишга мажбур қилган Иброҳим Самаҳа собиқ рафиқаси — кипрлик Мария Парасхуга атаб ёзилган тўрт бетли мактубни самолёт бортидан ташқарига улоқтирди. Бу ҳақда, Грециянинг «Вима» нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мактуб араб хатида ёзилган.
Мария Парасху полиция кузатуви остида аэропортга етиб келган ва эндиликда собиқ турмуш ўртоғи билан суҳбатлашишга уринмоқда.
Изоҳ (0)