Сомали марказида тан олинмаган Галмудуг давлати хавфсизлик кучлари билан охирги тўрт кун ичидаги тўқнашувларда «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳининг 115 нафар жангариси йўқ қилинди, 110 нафари ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Террорчилик гуруҳи жангарилари билан тўрт кун давом этган кескин тўқнашувлардан кейин Галмудуг қўшинлари кураш якунланганлигини хурсандчилик билан маълум қилмоқда. Бунда 115 нафар террорчини йўқ қилиш ва 110 нафарини ҳибсга олишга эришилди», — дейди тан олинмаган давлат президенти Абдулкарим Ҳусайн Гулед.
Гуледнинг сўзларига қараганда, жангарилар Галмудуг ҳудудига Сомалининг шарқий қисмидаги Пунтленд автоном туманидан етиб келган ва теракт содир этишни режалаштирган.
Изоҳ (0)