«Бойқўнғир» космодроми, Балхаш кўли Қозоғистоннинг энг машҳур жойлари сирасига киради. Аммо бу мамлакатда, умумжаҳон миқёсида эътироф этилмаган бўлса ҳам, сайёҳларга хуш келиши аниқ бўлган бир қанча бошқа объектлар ҳам мавжуд. «Flytothesky.ru» мана шундай жойлар ҳақида ҳикоя қилади.
Қайинди
Олмаота вилоятида жойлашган Қайинди кўли 1911 йилда зилзиладан сўнг ҳосил бўлган. Кўплаб ноёб Тян-Шан қорақарағайлари ҳалок бўлган, аммо уларнинг таналари ҳамон турибди. Кўлда сув ҳарорати 6 даражадан ошмайди. Бу жой маҳаллий ғаввослар орасида жуда машҳур.
Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси
Мақбара XIV асрда машҳур шоир ва диний олим Аҳмад Яссавий қабри устида Амир Темур томонидан қурдирилган. «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий музей-қўриқхонасининг асосий объекти бўлган мақбара мусулмонларнинг зиёратгоҳларидан бири ҳамдир.
Бектау-Ота
Балхаш кўлидан 70 километр шимолда жойлашган Бектау-Ота дараси ўз табиати билан уни ўраб турган даштдан кескин фарқ қилади. Шунингдек, у ерда бир талай кичик-кичик кўллар мавжуд.
Бекет-Ота
Манғистау вилоятининг Оғланди деган жойида ер олган Бекет-Ота масжиди ХVII асрда қурилган. Кейинчалик у XVIII асрда яшаган табиб ва авлиё зот шарафига шундай ном олган. Унинг ичига кириш учун ер остига 1500 метр чуқурликка тушиш талаб этилади.
Бойтерак
Бойтерак монументи 1996–2002 йилларда қурилган. Иншоотнинг баландлиги 97 метрни ташкил қилади. 1997 йилда Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинган, яъни монументнинг баландлиги мамлакат тарихининг янги саҳифасини рамзий ифодалайди.
Иншоот тепасида президент Нурсултон Назарбоев қўлининг изи бор. Атрофда эса йирик боғ зоналари ташкил қилинган.
Изоҳ (0)