Америкалик сенатор, президентликка номзодлардан бири Берни Сандерс АҚШ Демократик партияси фаолларининг Вашингтон штатидаги йиғинларида асосий рақобатчиси Ҳиллари Клинтондан устун келмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
25 март, жума куни партия миллий съезди делегатлари саралаб олинди. Улар ноябрь сайловларида партия номидан иштирок этадиган номзодни расман тасдиқлайди.
CNN телеканалининг маълум қилишича, йиғинлар тамом бўлган участкалардан бирида Сандерс 71 фоиз, Клинтон хоним эса 29 фоиз овоз тўплаган. Яна бир участкада эса Сандерс 85 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Аммо бошқа жойларда сайлов якунлангани йўқ, бутун Вашингтон миқёсида овозларни санаш эса энди бошланди.
Изоҳ (0)