Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков февраль тунларидан бирида автомобилларни ювиш манзилига қизил иштонда боргани хусусида изоҳ берди, деб хабар қилди «Интерфакс».
Февраль ойида интернетда пайдо бўлган фотосуратда Песков норасмий кийимда автомобилларни ювиш манзилида диванда ўтиргани қайд этилгани журналистлар диққатини тортган эди.
«Барчамиз оддий одамлардай ҳаёт кечирамиз. Менда одатдагидай бир кеча эди. Биласизми, ишдан 00:00 дан кейин қайтсангиз, баъзан уйқу келмайди. Рафиқангиз хизмат сафарида, болангиз икки олгани учун жанжаллашиб қолгансиз. Уйқу келмайди», — деди Песков «ТВЦ» телеканалидаги «Право знать!» дастури эфирида.
«Спорт либосида эдим, шу аҳволда машинага ўтириб, ювдиришга олиб келдим», — деб қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)