Суриянинг Алеппо вилоятида миномётлар, пулемётлар билан қуролланган, 11 та автомобилга эга 200 кишилик жангари гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Айтилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари Алеппо шаҳридан 8 километр шимоли-ғарбдаги Храйтан аҳоли яшаш пунктига йирик жангари гуруҳнинг етиб келганини қайд қилган. Уларнинг автомобилларига йирик калибрли пулемётлар ва тўртта миномёт ўрнатилган.
Изоҳ (0)