Тоғли Қорабоғда Боку ва Ереван қўшинларининг тўқнашиш нуқтасида Озарбайжон армиясининг кичик сержанти ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлигига асосланиб, «РБК» хабар берди.
Ўз навбатида, Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжонни ўт очишда айблади.
«Охирги сутка мобайнида Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон чегарасида ҳамда Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси жавобгарлик зонасида ўқотар қурол, 60 мм, 82 мм калибрли миномётлар, ТР-107 ракета қурилмаларини қўллади. Озарбайжон қуролли кучлари, шунингдек, чегарадаги аҳоли яшаш пунктларини ўққа тутди», — дейилади Ереваннинг баёнотида.
Жумладан, Арманистоннинг Тавуш вилоятидаги Беркабер қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро уйи яқинида яралангани, яна бир фуқаронинг уй-жойига зарар етказилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)