Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий Кореянинг фуқаролар ишлари бўйича суди 24 март, пайшанба куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг холаси томонидан КХДРлик хоинларга қарши берилган туҳмат ҳақидаги даъвосини рад этди, деб ёзади «РИА Новости».

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара. Фото: «РИА Новости»

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара. Фото: «РИА Новости»

Ко Ён Сук 2015 йил декабрида Сеул марказий округ судига даъво аризасини берган эди. Унинг даъво қилишича, 1990 йилларда КХДРдан қочиб кетиб, Жанубий Кореяда яшаётган уч киши у ва оиласи ҳақида оммага, хусусан, телевизион шоу вақтида, ёлғон хабар тарқатган.

Суд баёнотида айтилишича, Ко Ён Сукнинг ҳуқуқшунослари учала жавобгарнинг манзилларини тақдим этиш бўйича кўрсатмани бажармагани, шунингдек, суд билдиришномаларининг очиқ тизимига уларнинг исмларини киритмаганлиги учун даъво рад этилган.

Нашр эслатишича, Ким Чен Ин онасининг синглиси жавобгарлардан 60 миллион вон (52 минг доллар) товон пули талаб қилган. Унинг таъкидлашича, улар КХДР етакчисининг холаси пластик операция қилдиргани ва Ким Чен Ирнинг махфий жамғармасини бошқаргани ҳақидаги уйдирмаларни айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар