Швеция терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович дунёдаги энг кучли беш футболчи номини айтди. Улар орасига 34 ёшли ҳужумчи ўзини ҳам қўшган, деб хабар беради «Чемпионат.com».
Златан Ибрагимовичнинг ўзидан ташқари бешликдан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Реал» етакчиси Криштиану Роналду, «Интер», «Барселона» ва «Реал» клубларининг собиқ ҳужумчиси Роналдо ҳамда «Барселона»нинг собиқ форварди Роналдиньо жой олди. Ибрагимович бразилиялик Роналдони ўзининг кумири деб ҳисоблайди.
Маълумот ўрнида, Златан Ибрагимович жорий мавсумда Франция чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 27 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)