АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ФҚБ ва Apple корпорацияси ўртасида террорчининг смартфонидаги маълумотлар дахлсизлиги масаласи туфайли юзага келган ихтилоф хусусида фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
У Apple раҳбари Тим Кукнинг сўзларини иқтибос қилиб келтирди: «Apple ўз ҳукумати билан зиддият келиб чиқишини кутмаган эди, лекин биз сизнинг маълумотларингиз ва шахсий ҳаётингизни ҳимоя қилишга мажбурмиз», ва бу сўзларга муносабат билдирди.«2016 йил — жамият ўз хавфсизлиги учун корпорациясига ишониб қолишига тўғри келган йил. Бу огоҳлантирувчи нишонадир», — деб ёзди Сноуден Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни АҚШ суди Apple корпорацияси Федерал қидирув бюроси ходимларига «Сан-Бернардино мергани»нинг телефонини бузиб, ундаги маълумотларни олишда ёрдам бериши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилди.
Суд қарорига мувофиқ, корпорация шу пайтга қадар террорчилардан бири Саид Фаруқнинг мобил ускунаси маълумотларига бузиб кира олмаётган ФҚБ ходимларига махсус дастурий таъминот тақдим этиши талаб қилинади. Корпорация раҳбари Тим Кук бунга жавобан суд қарорига расмий эътироз билдирилишини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ (0)