Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони Лукас Браун, унинг қон намунасида тақиқланган кленбутерол моддаси аниқланганлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Sovsport.ru» хабар бермоқда.
«Бугун тарқалган хабарларни тушунмадим, лекин назаримда энди ҳуқуқшунос излашим керак», – деб ёзади Браун ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Австралиялик боксчи ўзбекистонлик Руслан Чагаевга қарши ўтказган жангидан сўнг допинг учун таҳлил топширганди ва унинг қон намунасида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланган. Лукас Браунда «Б» намунаси натижаларини талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги чемпионлик жанги 6 мартга ўтар кечаси, Грозний шаҳрида ўтказилганди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақибига 10-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)