Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бельгия инқироз маркази Брюсселдаги портлашлардан сўнг шаҳар аҳолисини «Турган жойингизда қолинг», — дея огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Аввалроқ бош қароргоҳи Брюсселда бўлган Еврокомиссия ўз ходимларига офисларни тарк этмаслик ёки ўз уйларидан чиқмасликни буюрган эди.

Брюссель жамоат транспорти оператори ўз Twitter’ида шаҳардаги метро, трамвай ва автобусларнинг барчаси ўз ишини тўхтатганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Брюссель аэропортида теракт содир этилгани хабар қилинди, кейинроқ шаҳар метрополитенининг «Шуман майдони» ва «Малбек» бекатларида портлашлар содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Брюсселдаги терактлар

Изоҳ
Асосий янгиликлар