Twitter микроблоглар сервисида битта хабарнинг 140 та белги билан чекланиши кучда қолади. Бу ҳақда компания ижрочи директори Жек Дорси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«У (чеклов) ўз ўрнида қолади, — деди у NBC телекомпаниясига берган интервьюсида. — Бу биз учун яхши чеклагич, у лўнда бўлиш имконини беради».
Шу тариқа, Дорси ОАВларда Twitter тез орада битта твитдаги белгилар сонига қўйилган чекловни олиб ташлаши ҳақида вақти-вақти билан пайдо бўлиб турган хабарларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter фойдаланувчиларга ҳозирги 140 белги ўрнига 10 минггача белгидан иборат ҳажмдаги постларни жойлаштириш имкониятини беришни режалаштираётгани айтилган эди.
Изоҳ (0)