Хитойнинг Bastille Post ва Weibo манбалари эълон қилган янги iPhone 7’нинг суратлари ҳали тақдим этилмаган бошқа смартфон — Meizu Pro 6’нинг фотосуратлари бўлиб чиқди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Аввалроқ эълон қилинган хабарда ушбу суратларга таянган ҳолда, iPhone 7’нинг орқа панелида антенналар учун мўлжалланган йўл-йўл чизиқлар йўқлиги, улар устки ва пастки қирраларга жойлаштирилгани айтилган эди. Энди iPhone антенналари жойлашган жойдаги қопқоқчалар еттинчи версияда ҳам ўз жойида қолиши тахмин этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Bastille Post манбаси эълон қилган янги расмлар iPhone 7’да қўш камера мавжудлигини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)