УЕФА Москванинг «Локомотив» футбол клуби ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасановни Путин сурати туширилган футболка билан майдонга чиққани учун 5 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Локомотив» 16 февраль куни Туркияда «Фенербахче»га қарши тўп сурган, учрашувдан сўнг Дмитрий Тарасов Россия президенти Владимир Путин тасвири туширилган футболка билан майдонда юрган.
Аввалроқ, «Локомотив» раҳбарияти бу ҳаракати учун Тарасовни 300 минг евро миқдорида жаримага тортгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийнинг «Терек» жамоаси футболчини Москва клубидан жаримаси билан бирга сотиб олишга тайёр эканлигини билдирган эди. Аммо кейинроқ футболчининг агенти клуб футболчига 300 минг евро миқдорида жарим солганини рад қилган.
Изоҳ (0)