18 март, жума куни Тошкентдаги «Жўрабек» жомеъ масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида уламолар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳамда фахрий имомлар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Яшнобод туманида жойлашган «Жўрабек» жомеъ масжидида ёнғин содир бўлган эди. Эндиликда масжиднинг янги биноси қад кўтарадиган бўлди.
Янги бино хонақоҳи 650 ўринга мўлжалланган. Масжид битта минора, гумбаз ва муҳташам айвонлардан иборат лойиҳа чизмаси асосида барпо этилмоқда.
Изоҳ (0)