Хитой пойтахти маъмурияти атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ фактлардан хабар берган фуқароларга 50 минг юангача (7,7 минг доллар) мукофот тўлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг маълум қилишича, ушбу чора апрель ойидан амалга киритилади. 17 турдаги қоидабузарлик назарда тутилган бўлиб, улардан қайси бири ҳақида хабар берилганига қараб мукофот пули миқдори 2–50 минг юанни ташкил қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 март куни Марк Цукербергнинг Пекинда тушган сурати ижтимоий тармоқларда Хитой пойтахтининг экологик муаммолари билан боғлиқ мунозараларни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)