Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳарбийлари Сурияда жойлаштирилган ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларини хатарли деб санаган нишонларга қарши қўллашини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Давлат раҳбари бу сўзларни бугун, 17 март куни, Суриядаги махсус амалиётларни бажаришда намуна кўрсатган ҳарбийларга давлат мукофотларини топшириш маросимида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳаво кенгликларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Шунингдек, у Россия учувчиларининг Суриядаги хатти-ҳаракатларини аълога баҳолашини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)