Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда ҳарбий хизматчи Фёдор Журавлёв ҳалок бўлганини тасдиқлаб, Кремлда унинг бевасига мукофот топширилганини маълум қилди. Олдинроқ расмийлар Журавлёв ҳалокатига изоҳ беришдан бош тортиб келаётганди, дея хабар беради «РБК».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Reuters’нинг билдиришича, шу тариқа Кремль Суриядаги ҳарбий операция давомида аввал таъкидлаб келинганидек тўрт эмас, беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тан олди. Дмитрий Песков мазкур ҳолат бўйича қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.

Россиялик ҳарбий хизматчи нобуд бўлгани ҳақида илк бор ўтган йил ноябрида хабар берган агентлик манбасига кўра, Журавлёв Бош разведка бошқармасида шартнома асосида хизмат қилган ва махсус операциялар кучларининг «Сенеж» маркази жойлашган Солнечногорск шаҳрида истиқомат қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар