Кристофер Робин Милннинг Буюк Британиядаги Шарқий Суссекс графлигида жойлашган болаликдаги уйи «Котчворд Фарм» 1,895 миллион фунтга сотувга қўйилди. Бу ҳақда Savills агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
«Котчворд Фарм» 30 йил давомида Милнлар оиласининг уйи бўлган. Алан Александр Милн уни ўзи, хотини ва ўғли учун тинч жой сифатида 1924 йилда харид қилган.
XIX асрда қурилган уй бошқа машҳур шахсга ҳам тегишли бўлган. 1968 йилда «Котчворд Фарм»ни The Rolling Stones гуруҳининг асосчиларидан бири Брайан Жонс сотиб олган, бироқ бир йилдан сўнг у фожиали тарзда ҳалок бўлган.
Маълумот учун, Кристофер Робин Милн Алан Александр Милннинг «Винни-Пух» ҳақидаги эртаклари тўпламидаги Кристофер Робиннинг прототипидир.
Изоҳ (0)