Россия ҳукумати асосий гуруҳнинг чиқарилиши ҳақида эълон қилгандан сўнг, Суриядаги Россия самолётларининг ярмига яқини мамлакат ҳудудидан чиқариб кетилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Агентликнинг баҳо беришича, охирги икки кун ичида Россия Суриядан камида 15 та самолётни чиқариб кетган. Улар орасида Су-24 ва Су-34 бомбардимончи самолётлар, Су-30 қирувчи самолётлари ва Су-25 ҳужум авиацияси самолётлари мавжуд.
Сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлар таҳлили, Россия Ҳарбий-космик кучларининг ҳаво зарбаларидан лавҳалар ва Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига асосланган Reuters’нинг маълумотига кўра, Латакия вилоятидаги Хмеймим базасида Россиянинг жами 36 та самолёти бўлган.
Бундан ташқари, агентликнинг таъкидлашича, Россиянинг Суриядаги базасида камида 14 та вертолёт ва шунчага яқин учувчисиз учар қурилмаси мавжуд.
Изоҳ (0)