Покистон шимоли-ғарбида юз берган автобусдаги портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар беради.
Портлаш Афғонистон билан чегарадош Пешовар шаҳрида юз берган. Автобус Пешовар шаҳрининг чекка қисмидаги давлат ишчиларини шаҳарга ишга олиб бораётган бўлган.Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, портловчи қурилманинг автобус ичкарисига ўрнатилган бўлиши эҳтимоли мавжуд. У, шунингдек, автобусда 40—50 киши бўлганлигини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)